«мансабдор шахс» тегли мақолалар


«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари
3 март 2023, 18:07

«Энди амалдорлар ногиронларни навбатсиз қабул қилади» — адлия вазири ўринбосари

Президентнинг 27 февраль кунги қарорига асосан, эндиликда ногиронлар амалдорлар қабулига навбатсиз киради. Адлия вазирлиги расмийсининг айтишича, ногиронлар уларни қабул қилмаган мансабдор шахслар устидан Вазирлар Маҳкамаси, судлар, прокуратура ва адлия органларига мурожаат қилиши мумкин.

Ярим йилда 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди
28 июл 2022, 11:26

Ярим йилда 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Ярим йилда 1429 та жиноят иши доирасида 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Бунда улар етказган моддий зарар қарийб 700 млрд сўмни ташкил этди. 1210 нафар мансабдор талон-торож қилиш, 158 нафари ўз мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрликда айбланган.

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди
28 март 2022, 11:35

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими катта мутахассиси фуқарога уй олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 1200 доллар пора олганликда гумон қилинмоқда. Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан «марихуанна» ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама ҳам топилгани айтилмоқда.

5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор коррупциявий жиноятни содир этган — Русланбек Давлетов
17 декабр 2021, 11:14

5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор коррупциявий жиноятни содир этган — Русланбек Давлетов

Пойтахтда ўтган конференцияда адлия вазири Русланбек Давлетов сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупциявий жиноятни содир этганини маълум қилди. Шундан энг кўпи туман миқёсидаги амалдорлар ҳисобланади. Вазир шунингдек, бир идорада ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўлса, ўзаро манфаатлар тўқнашуви ортидан қонун бузилишини айтиб ўтди.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман
1 ноябр 2021, 18:36

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман мутахассисининг таъкидлашича, шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига интизомий жазо қўлланилган. Судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — деди у.

Жамият очиқлик орқали мансабдорларни тарбиялайди — Адлия вазири
6 октябр 2021, 15:49

Жамият очиқлик орқали мансабдорларни тарбиялайди — Адлия вазири

Русланбек Давлетов жамият очиқлик сиёсати орқали мансабдорларни тарбиялашини таъкидлади. «Агар амалдорнинг битта қадами бировга ёқмайдиган қадам бўлса, албатта яширишга ҳаракат қилади, кўп ҳолатларда шунақа», — деди у. Вазирнинг фикрича, очиқлик «қайсидир вазирлик учун қийин бўлиши мумкин, лекин жамият учун яхши».

Қашқадарёда раҳбар ўз ташкилотига қизни ишга олиш учун «бирга бир кечани ўтказишни» таклиф қилгани айтилмоқда
23 июн 2021, 12:21 1

Қашқадарёда раҳбар ўз ташкилотига қизни ишга олиш учун «бирга бир кечани ўтказишни» таклиф қилгани айтилмоқда

Қашқадарё вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи мухбир қизни матбуот котиби сифатида ишга олиш учун ўзи билан «бир кечага қолишни» таклиф этган. Мухбир қиз раҳбар олдинроқ ҳам шунга ўхшаш таклифлар билдирганлигини таъкидламоқда. Бошқармадаги ходимлардан бири қизга тинч юришини, раҳбарнинг укаси «катта жойда ишлашини» айтган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби ушбу ҳолат бўйича суриштирув бўлаётганлигини маълум қилди.

2020 йилда 1723 нафар мансабдор давлатга 500 млрд сўм зарар етказди
18 январ 2021, 12:56

2020 йилда 1723 нафар мансабдор давлатга 500 млрд сўм зарар етказди

2020 йилда 1723 нафар мансабдорга жиноий иш қўзғатилди. Улар давлатга 500 млрд сўм моддий зарар етказган. Жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
23 ноябр 2020, 19:00 1

Ноқонуний бойлик орттирган мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистон Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинди. Шунингдек, давлат хизматчилари энг кўп коррупцияга қўл урадиган соҳалар рўйхати шакллантирилади.

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди
19 ноябр 2020, 11:19

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди

Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Мансабдор шахслар давлатга 172,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланди
15 июл 2020, 16:10

Мансабдор шахслар давлатга 172,2 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

2020 йили Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жами 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Улар мамлакатга 172,2 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказган. Энг кўп жиноятлар туман (шаҳар) даражасидаги ходимлар томонидан содир этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг